"Пахтакор" ёшлари U-21 биринчилиги 22-турида Диёр Холматовнинг ягона голи эвазига "Қўқон-1912"дан устун келишди.
19-дақиқада Ўринбоевга нисбатан жарима майдонида ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Холматов унумли фойдаланди. Ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Ушбу ғалабадан кейин 22 учрашувда 39 очко тўплаган ёшларимиз турнир жадвалида "Металлург"ни қувиб ўтишди.
"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" 1:0
"Пахтакор": Боймуродов, Ортиқбоев, Неъматов, Холматов, Асқаров, Жабборов, Тодоров, Ўктамов, Ўринбоев, Поёнов, Саиднуруллаев.
Захира : Жўрабеков, Абдулазизов, Мансуров, Хананов, Турдимуродов, Беглархонов, Усмонов, Ҳабибуллаев, Абдумажидов.
"Қўқон-1912": Ҳусанов, Комилов, Етовқўзиев, Миркомилов, Шарипов, Чўлпонов, Исоқов, Эркинов, Умаралиев, Абдураҳмонов, Қосимов.
Захира: Хўжаев, Саидваққосов, Зокиржонов, Маҳмуджонов, Бўриев.
Гол: Холматов 19-пен.