Суперлиганинг 13-тур ўйинида “Шерлар” Тошкент дербисида “Бунёдкор” ни ўз майдонида қабул қилади.
“Бунёдкор” билан кечадиган бахслар хамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 32 беллашувнинг 12тасида "Шерлар" ғолиб бўлишган. 9та баҳсда дуранг ва 11 тасида рақиб ғалабаси кузатилган. Жамоамиз 41 тўп киритиб, 36 гол ўтказиб юборган. Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган. "Пахтакор" уй учрашувида шундай муваффақиятга эришган. Ўз майдонимиздаги баҳсларда 8 ғалаба, 6 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган. Голлар уриш борасида устунлик жамоамиз тарафида - 22:9.
Баҳсни жамоамиздан дисквалификация сабабли Элдор Суюнов ва Одил Ҳамробеков ўтказиб юборади.
"Пахтакор" ва “Бунёдкор”жамоалари ўртасидаги ўйин 29 июнь, чоршанба куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.