Клуб янгиликлари

"Бунёдкор" билан дербини Ильгиз Танташев бошқаради

Клуб янгиликлари

ПФЛ Суперлиганинг 13-тур ўйинларида ишлайдиган расмийлар рўйхатини эълон қилди.

"Пахтакор" стадионида "Бунёдкор" билан беллашувни ФИФА рефериси Ильгиз Танташев бошқаради. Унга Сардор Нишонбоев ва Аваз Абдуллаев ёрдам беради. Ҳозирга қадар чемпионатларда Танташев жамоамиз иштирокидаги 20 беллашувда ишлаган. Уларда 14 ғалаба, 4 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган.

"ПАХТАКОР" – "БУНЁДКОР"
Ҳакамлар: Илгиз Танташев (Бухоро), Сардор Нишонбоев (Тошкент), Авазбек Абдуллаев (Тошкент), Рустам Чориев (Термиз).
Назоратчи: Рустам Бобомуродов (Навоий).
VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов (Тошкент).
AVAR: Руслан Серазитдинов (Тошкент).
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин (Тошкент).
Комиссар: Шерзод Ражабов.