Клуб янгиликлари

Славче Войнески: "Футболда гол урмасдан ютиб бўлмайди"

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" устози "Сепахан"дан учралган мағлубиятдан кейин ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Войнески: - Бу футбол ва унда ўта қулай вазиятлардан фойдалана олмасанг, шундай ютқазиб қўйишинг мумкин. Бу оддий ўйин. Ғалаба учун гол уриш керак. Урмасанг рақиб жазолайди. Омад ҳам биз тарафда бўлмади. "Духайл" билан ва бугунги ўйинда қанчалик кўп вазиятлар яратдик. Ғалаба учун бемалол етарли эди. Футболчилар охиригача курашишди, жонларини беришди. Улардан миннатдорман. Мусобақа мобайнида омадсиз бўлдик. 

"Сепахан" яхши жамоа. Ҳимояда жипс ва тартибли ўйнайди. Ўз имкониятларидан фойдаланиб, жазолаб кета олади. Улар имкониятни сақлаб қолишди ва курашни давом эттиради.