2010 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган "Ilbirs cup 2022" турнирида иккинчи ўринни эгаллади.
Гуруҳ босқичида Сарвар Ҳайдаров шогирдлари "Илбирс" жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, "Абдиш Ота" билан 0:0, "Дордой" билан 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекишди ва гуруҳда пешқадамликни қўлга киритишди. Ярим финалда эса Қозоғистоннинг "Енбек" клуби тарбияланувчилари 7:1 ҳисобида доғда қолдирилди. Финалда яна бир бор мезбонлар "Илбирс"га қарши майдонга тушган ёш футболчиларимиз пенальтилар сериясида 3:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.