Туркиядаги йиғинда жамоамиз биринчи назорат баҳсини 7 февраль, душанба куни Украинанинг "Минай" клубига қарши ўтказади.
Ужгород шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи ушбу клуб 2015 йилда ташкил этилган ва қисқа фурсатда Украина премьер-лигаси иштирокчисига айланган. Таркибининг асосий қисми маҳаллий футболчилардан иборат. Илгари "Шерлар" бу рақиб билан тўқнаш келишмаган.
Беллашув 7 февраль куни Тошкент вақти билан соат 18:00да Сидедаги стадионда бошланади.