Суперлиганинг сўнгги турида "Пахтакор" "Бунёдкор"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Кетма-кет учинчи марта "Бунёдкор" стадионида ўтган баҳс 3:2 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Рақибимиз илк ҳужумдаёқ олдинга ўтиб олди. Ҳимоядаги қўпол хатодан Ғиёсов унумли фойдаланди. Шу билан ташаббус жамоамиз томонига ўтди ва бўлим охиригача кўплаб кескин вазиятлар юзага келтирилди. Турғунбоев ва Алижоновнинг зарбаларига аниқлик етишмаган бўлса, 26-дақиқада ҳимоячидан қайтган тўпни Темиров дарвозага йўллади - 1:1. 38-дақиқада эса Турғунбоевнинг узатмасидан кейин Муҳиддинов тўпни тўхтатмасдан дарвозанинг узоқ бурчагига "михлади" - 1:2. Бўлим якунида Турғунбоев ва Иминовнинг аниқ зарбаларидан кейин мезбонлар тўпни қайтариб қолишди.
Иккинчи бўлим бошида Холматов қанотдан Темировнинг узатган тўпини дарвоза олдидан голга айлантира олмади. Ўйин охирларида таркибда амалга оширилган ўзгаришлардан сўнг мезбонлар ғалабани ўз тарафларига оғдиришди. Ҳар икки ҳолатда ҳимоядаги қўпол хатолардан Мираҳмадов фойдаланди.
"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 3:2 (1:2)
27 ноябрь. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 1234 томошабин.
Ҳакамлар: С.Абдураҳмонов, Ш.Йўлдошев, Ҳ.Набиев, Д.Раҳмонов.
Назоратчи: И.Нехочин.
"Бунёдкор": Каримов, Ўлмасалиев, Ғиёсов, Тўраев, М.Мираҳмадов, Тўхтасинов, А.Абдуллаев (Эргашев, 23), Раҳмоналиев (Абдураҳмонов, 67), Иззатов, Қаҳрамонов (Пирмуҳаммедов, 46), Томива (Олимжонов, 89).
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Чобанов, Азмиддинов, Муҳиддинов, Собирхўжаев (Ашуров, 84), Иминов, Турғунбоев (Ҳамдамов, 70), Холматов (Эркинов, 70), Файзуллаев (Ўринбоев, 76), Темиров (Матич, 70).
Голлар: Ғиёсов, 1 - 1:0. Темиров, 26 - 1:1. Муҳиддинов, 38 - 1:2. Мираҳмадов, 77 - 2:2. Мираҳмадов, 85 - 3:2.
Огоҳлантиришлар: Тўраев, 79. Ғиёсов, 81.