"Пахтакор" U-21 жамоаси "Бунёдкор"дан устун келиб, биринчиликни иккинчи поғонада тугатди.
Дастлабки дақиқаларда мезбонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Ҳимоядаги хатодан сўнг Олимжонов тўп киритди. Биринчи бўлимда мувозанатни тиклаш учун жамоамизда бир неча имконият юзага келди, аммо рақиб посбони ўша ҳолатларда яхши ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда эса ҳужумдаги кескинликни оширган ёш футболчиларимиз ўйин тақдирини ўзгартиришди. Раҳматуллаев жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштирган бўлса, кейин Турдимуродов рақиб дарвозаси олдида ҳимоячилардан чаққонроқ ўйнаб, ғалаба голини урди. Бу ютуқ жамоамизнинг мавсумни иккинчи ўринда якунлашини таъминлади. Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари биринчилик мобайнида жами 55 тўп киритиб, 40 гол ўтказиб юборишди ва 45 очко жамғаришди.
"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (1:0)
26 ноябрь. Тошкент. "Бунёдкор" академияси майдони. 123 томошабин.
Ҳакамлар: Д.Раҳмонов, А.Раҳимқулов, Г.Саидқулова, Т.Суюнов.
Назоратчи: И.Нехочин.
"Бунёдкор": Қодиров, Прохоров, Олимжонов (Абдусаломов, 63), Жўрабоев (Неъматов, 67), Азимжонов, Туплиев, Султонов (Қаҳҳоржонов, 72), Каримов, Муҳаммаджонов, Башриддинов (Баҳодиров, 89), Асадуллаев.
"Пахтакор": Йўлдошев, Асқаров (Мифтахуддинов, 71), Эргашбоев (Абдусаломов, 90), Аноров, Раҳматуллаев, Абдураззоқов, Пўлатов, Ортиқбоев, Ўринбоев (Шарипов, 46), Турдимуродов, Холдорхонов (Абдулазизов, 64).
Голлар: Олимжонов, 12 - 1:0. Раҳматуллаев, 72 - 1:1. Турдимуродов, 81 - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Аноров, 26. Азимжонов, 48. Абдураззоқов, 51. Холдорхонов, 51. Муҳаммаджонов, 60. Прохоров, 70. Йўлдошев, 89.