"Сурхон" билан учрашувдан кейин "Шерлар" Суперлига ғолиблиги учун топшириладиган кубокни қабул қилиб олишди.
Тақдирлаш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими, "Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этишди. Жамоани табриклаш учун сўзга чиққан Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзбек футболининг байроқдор клубини навбатдаги чемпионлик билан табриклаб, клубни янада яхши даражага олиб чиқиш ва ёшларга имконият бериш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар давом эттирилиши ҳақида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг чемпионлик кубоги жамоамизга топширилди.