Гуруҳ босқичи 3-турида тарбияланувчиларимиз "Одил Жуниор"га имкониятни бой беришди.
Ўйиннинг ўзида рақибдан яхшироқ ўйнаб, кўпроқ голли вазиятларни юзага келтирган ёш футболчиларимиз имкониятлардан фойдаланишда аниқроқ бўлишмади. Аксинча, рақиб яратган вазиятидан кўпроқ гол уришга эришди. Йўл қўйилган оддий хатолар сабабли беллашувда тарбияланувчиларимиз 5 тўп ўтказиб юборишди. Уч сафар ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, қўшиб берилган дақиқалардаги хатолар қимматга тушди. Мағлубиятга учраган бўлса-да, жамоамиз чорак финалга йўлланма олди. Чорак финалда жамоамиз 10 октябрь куни "Насаф" билан беллашади. Ўйин "Чиғатой" стадионида соат 11:00да бошланади.
"ОДИЛ ЖУНИОР" - "ПАХТАКОР" - 5:3 (1:1)
Голлар: Аҳмадов 26-пен, 40, 70+1, Анваров 62, Баҳодирхонов 70-4 - Юнусов 35, Саидалиев 59, Агаев 67.