1979 йил авиаҳалокатга учраган шонли жамоа аъзолари Собиқ Иттифоқнинг турли ҳудудларида хотирлаб келинмоқда.
Бу йил шундай анаъанавий тадбирлардан бири Россиянинг Петрозаводск шаҳрида ўтказилди. Унда Россия ва Ўзбекистоннинг ҳаваскор жамоалари ўзаро майдонга тушди. Карелия футболи фахрийлари, ёш футболчилар ва Карелия миллий-маданий ташкилоти вакиллари ўйинда иштирок этишди. Футбол баҳсидан аввал Карелия Республикаси футбол федерацияси, “Халқлар дўстлиги Кубоги” лойиҳаси ташкилотчилари, “Ўзбек ва ўзбекистонликларнинг Бутунроссия конгресси” ҳудудий бўлими раҳбарияти ва академия лицей раҳбарияти сўзга чиқиб, “Пахтакор-79” жамоаси вакилларини ёдга олишди. Улар ҳамиша ҳалок бўлган футболчилар ва жамоа аъзоларини хотирлаб, шундай ўйинларни ташкил этишлари ҳақида таъкидлаб ўтишди.
Ҳакам Александр Дуденков бошқариб борган учрашувда 5:1 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ғалаба қозонишди. Бундай ўйинларда муҳими натижа эмас, турли миллат вакилларини майдон ва ҳаётда бирлаштирадиган тадбирнинг ўзи энг муҳим жиҳатдир.
(Маълумот ва фотосуратлар учун Юрий Стародубцевга миннатдорчилик билдирамиз).