Клуб янгиликлари

Превью. "Машъал" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
Баҳсни рақибдан Жамолиддин Убайдуллаев сариқ карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Жамоамизда бундай йўқотиш мавжуд эмас.

Чемпионатларда жамоалар ўзаро 37 учрашувда тўқнаш келган. Уларнинг 26тасида "Пахтакор", 5тасида "Машъал" зафар қучган. 6 баҳсда кучлар тенг келган. Жамоамиз 75 тўп киритган бўлса, рақиб 25 гол уришга эришган. Муборакдаги 18 беллашувда жамоамиз 9 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган. Сафарда 25 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 16 гол олиб чиққан. Ўтган йили меҳмонда "Шерлар" 4:1 ҳисобида зафар қучган.

"Машъал" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида ўйин 13 август, жума куни Тошкентдаги "Локомотив" стадионида соат 20:00да бошланади.