Клуб янгиликлари

Собирхўжаев ва Сайфиев голли ассистлар бўйича етакчи

Клуб янгиликлари

Мавсумнинг биринчи ярмида жамоадошларига гол уришга ёрдамлашиш борасида Сардор Собирхўжаев ва Фарруҳ Сайфиев етакчи бўлди. Улар ҳисобига 4тадан ҳаммуаллифлик ёзилди. Ҳимоячи бўлишига қарамай, Сайфиевнинг ушбу кўрсаткичи юқори эканини кўриш мумкин. Ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновда ҳам учта голли ассист мавжуд. Шунингдек, Сардор Рашидов шундай натижага эга. Жамоамиз урган 32 голдан 25тасида голга ҳаммуаллифлар кузатилган.

Голли ассистлар
4 – Сардор Собирхўжаев, Фарруҳ Сайфиев
3 – Сардор Рашидов, Ҳожиакбар Алижонов
2 - Эрен Дердийок, Драган Черан, Азиз Турғунбоев
1 - Егор Кримец, Шароф Муҳиддинов, Ҳожимат Эркинов, Диёр Холматов, Аброр Исмоилов.