"Сурхон" билан баҳсдан кейин "Шерлар" бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- Ўйинни яхши бошладик. Тезкор гол ишимизни анча осонлаштирди. Биринчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Лекин иккита тўп кирита олдик. Тезкор гол ишонч берди. Захирадан қўшилган футболчилар ҳам ўйинни хотиржам назорат қилди. Барча футболчилар яхши ўйнашди. Бугунги ғалабадан кўнглим тўлди.
Жамоада яққол ҳужумчи йўқлиги боис Шерзод Темировни ўйнатмоқдамиз. Тўпни қабул қилиб олишда тўғри позицияда ўйнай олади. У хали ривожланиши керак. Олдинда нима бўлишини кўрамиз.