Клубимиз тарихида муҳим ўрин тутган ўйинлардан бири сифатида 2009 йилги Ўзбекистон Кубоги финалини эслаш мумкин.
Ўшанда ўта кескин ва муросасиз кечган дербида "Шерлар" жуда кучли саналган "Бунёдкор"ни доғда қолдиришни уддалашган. Таркибнинг асосий қисмини клуб тизимида тарбияланган футболчилар ташкил қилган бўлса, рақиб сафида юқори савияли легионерлар ва Ўзбекистоннинг энг кучли футболчилари жам бўлганди. Беллашувнинг 10-дақиқасида рақибдан Хайрулла Каримовга қизил карточка кўрсатилади. 35-дақиқада эса Мурод Холмуҳаммедовнинг ён чизиқдан узатган тўпини Станислав Андреев дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллайди. Ушбу натижа баҳс охиригача сақланиб қолиб, "Пахтакор" ўз тарихида 10-бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган.
Ўйинни тўлиқ томоша қилиш учун ҳавола:
"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 1:0 (1:0)
2009 йил 8 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 27543 томошабин.
Ҳакам: Марат Исмоилов.
Гол: Андреев, 35 - 1:0.
"Пахтакор": Темур Жўраев (Элдор Тожибоев, 78), Илҳом Суюнов, Анзур Исмоилов, Боян Миладинович, Мурод Холмуҳаммедов, Дарко Маркович, Акмал Холматов, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев (Элдор Магдеев, 68), Ғулом Ўрунов, Александр Гейнрих (Фарҳод Тожиев, 83).
Бош мураббий: Виктор Жалилов.
"Бунёдкор": Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев (Виктор Карпенко, 73), Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Азиз Ҳайдаров, Жоао Виктор, Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров (Анвар Солиев, 46), Эдсон Рамос, Ривалдо, Хосе Луис Вильянуэва (Руслан Мелзиддинов, 16).
Бош мураббий: Луис Фелипе Сколари (Бразилия).
Огоҳлантиришлар: Ҳайдаров, 10. Жепаров, 20. Аҳмедов, 39. Суюнов, 45. Ҳасанов, 85. Эдсон Рамос, 87. Мелзиддинов, 87. Жабборов, 88.
Четлатишлар: Каримов, 10. Суюнов, 87.