"Пахтакор" U-18 жамоаси Нукусда "Арал Самали" устидан 7:1 ҳисобида устун келиб, биринчиликда якка пешқадамга айланди.
Дмитрий Ан шогирдлари биринчи бўлимдаёқ ўйин тақдирини ҳал этишди. Носир Абдусаломовнинг голига мезбонлардан Олимбоев жавоб қайтарди. Бўлим якунида Рустам Турдимуродов, Муҳаммадали Ўринбоев ва Шуҳрат Оқмирзаев мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Танаффусдан кейин Абдусаломов ва Ўринбоев яна биттадан гол урган бўлса, Темур Тоҳиржонов ҳам ўз ҳисобига битта тўп ёзиб қўйди. Йирик ғалабадан кейин "Пахтакор" 15 очко билан якка пешқадамликни ўз қўлига олди. Навбатдаги турда ёш футболчиларимиз 27 май куни Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлишади.
"АРАЛ САМАЛИ" - "ПАХТАКОР" - 1:7 (1:4)
Ҳакамлар: М.Охунов, Д.Искандеров, Ж.Сарсенов.
"Пахтакор": Боймуродов (Саъдуллаев,, 78), Асқаров, Аноров (Мифтахуддинов, 67), Баҳромов (Расулов, 84), Асадов, Оқмирзаев, Абдусаломов, Ўринбоев, Эргашбоев, Ўктамов (Тоҳиржонов, 72), Турдимуродов (Мустафоқулов, 78).
Голлар: Олимбоев 17 - Абдусаломов 11, 88, Турдимуродов 45, Ўринбоев 45+1, 50, Оқмирзаев 45+3, Тоҳиржонов 76.