"Қизилқум" билан ўзаро тўқнашувларда тўнғич Тожиев тўпурар ҳисобланади.
Жамоалар олий лигада 2000 йилги мавсумдан бошлаб тўқнаш келишни бошлашган. Илк баҳс Зарафшон шаҳрида ўтиб, унда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Мезбонлардан Алексей Николаев, "Пахтакор"дан Собир Ходиев гол муаллифига айланган.
Ўзаро учрашувларда энг кўп тўп киритган футболчи Зайниддин Тожиев саналади. У "Қизилқум" дарвозасига 8 гол уришга муваффақ бўлган. Станислав Андреев ва Игорь Сергеев ҳисобида 6тадан тўп мавжуд. Александр Гейнрих ва Одил Аҳмедов 5тадан, Анвар Солиев ҳамда Кахи Махарадзе 4тадан голга муаллифлик қилган.
Айни пайтда жамоамизда ўйнаётган футболчилардан Егор Кримец, Драган Черан ва ва Эрен Дердийок рақиб дарвозасини ишғол қилишган. Кримец ҳисобида ушбу рақибга қарши урилган 3, Дердийокда эса 2 гол мавжуд.
Алексей Николаев ҳар икки жамоа таркибида рақиб дарвозасига тўп киритган футболчи ҳисобланади. У 2000 йил "Пахтакор", 2003 йил "Қизилқум"га гол урган. Ўз навбатида рақиб таркибида Марсель Идиатуллин жамоамиз дарвозасига 2 тўп киритган.
Ўзаро ўйинлар тўпурарлари
8 - Зайниддин Тожиев
6 - Станислав Андреев, Игорь Сергеев
5 - Александр Гейнрих, Одил Аҳмедов
4 - Анвар Солиев, Кахи Махарадзе.