Суперлига 7-турида "Пахтакор" ўйиндаги устунлигини натижада акс эттира олмади.
Ўйин давомида тўлиқ ташаббус жамоамиз тарафида бўлди. Хусусан, биринчи бўлимнинг ўзида бешта ўта қулай имконият юзага келтирилди. Сайфиевнинг аниқ узатмаларидан кейин икки дақиқа оралиғида Дердийок ва Черан яқин масофадан дарвозани ишғол қила олишмади. Эреннинг зарбасини рақиб посбони қайтарган бўлса, Драган ноаниқ зарба йўллади. Кейинроқ Чераннинг аниқ зарбасидан сўнг тўпни Ортиқов қайтарди. 26-дақиқада эса Драган дарвозабонни алдаб ўтиб тўпни тепган чоғда Тоштемиров жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. 31-дақиқада Анзур Исмоиловнинг зарбаси салгина ноаниқ чиқди. 37-дақиқада эса ҳисоб очилди. Эркиновга нисбатан жарима майдонида Ҳожиакбаров қоида бузгани учун белгиланган пенальтидан Черан унумли фойдаланди - 0:1. Мезбонлардан биринчи бўлимда Тошмирзаевнинг ноаниқ ва Касмининнинг аниқ зарбаси ёдда қолди.
Иккинчи бўлим бошида жарима майдони ичидаги тушунмовчиликдан Соҳибов фойдаланиб қолди ва ерлатиб берган зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Шундан сўнг катта ташаббусга эришган "Пахтакор" кетма-кет рақиб дарвозаси олдида хавфли ҳужумлар ташкил қилди, аммо мезбонлар посбони Ортиқовнинг ажойиб ўйини "Турон"ни ўнга яқин вазиятда голдан қутқарди. Дердийокнинг боши билан берган икки зарбаси, Чераннинг икки уриниши, Собирхўжаев ва Аброр Исмоиловнинг аниқ зарбаларидан сўнг Ортиқов бир неча сейв намойиш қилди. Анзур Исмоиловнинг тепган тўпини эса ҳимоячи қайтариб қолди. Тинимсиз уюштирган ҳужумларидан самара чиқара олмаган "Пахтакор" муҳим иккидан маҳрум бўлди.
"ТУРОН" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (0:1)
6 май. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 5600 томошабин.
Ҳакамлар: А.Нажафалиев, А.Калинин, Ф.Усмонов, А.Раҳимов.
Назоратчи: Р.Айтеков.
Комиссар: С.Қудратиллаев.
"Турон": Ортиқов, Ҳожиакбаров, Умиров, Тоштемиров, Ҳакимов, Музаффаров, Мусаев, Касминин, Ким, Поньевич, Тошмирзаев.
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Аъзамов, Анзур Исмоилов, Йўлдошев, Аброр Исмоилов, Собирхўжаев, Эркинов, Черан, Холматов, Дердийок.
Голлар: Черан, 37-пен - 0:1. Соҳибов, 49 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Ҳожиакбаров, 35. Йўлдошев, 40. Ҳакимов, 53. Умиров, 54. Анзур Исмоилов, 65. Соҳибов, 90+3.