"Шаржа"га қарши беллашувдан кейин матбуот анжуманида Питер Хюистра ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Эрен Дердийок қатнашди.
Хюистра: - Ўйинни вақтлироқ тугатишимиз керак эди. Жуда кўплаб вазиятлар яратдик, ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Кўпроқ гол урсак бўларди. Голни эса ён қанот ҳакамининг тушунарсиз тарзда байроғини кўтаргандан сўнг ўтказдик. Футболчилар ўша ҳолатда тўхтаб қолишди.
Биз 80-дақиқада Йўлдошевни майдонга тушириб, битта қўшимча ҳимоячини ўйинга қўшдик. Ҳозир бошқа гуруҳлардаги ҳолатни кутишга мажбурмиз. Бугун ишончли ғалабага муносиб эдик. Афсуски, футболда шундай омадсизлик учраб туради.
Рақиб билан биринчи ўйинда ҳам аслида жуда ёмон ўйнамадик. Фақат ҳимоя билан боғламни сақлай олмагандик. Бугун жуда яхши ўйнадик. Ўйинда катта ташаббусга эга эдик. Футболда натижа биринчи ўринда, буни биламиз. Ўйинимизни янада яхшилаб боришга интилишимиз керак. Биринчи бўлимнинг ўзида жуда яхши имкониятлар юзага келтирдик.
Дердийок: - Ўйинда устунлик қилдик. Дастлабки дақиқалардан то баҳс якунигача. Кўплаб голли вазиятлар содир этдик. Аммо ғалабани сўнгги дақиқаларда қўлдан чиқардик. Жамоа билан ҳужумкор ўйин кўрсатиш борасида ишлаяпмиз. Бугун дарвозага кўп тўп кирита олмадик. Ҳали яна ишлаб, кўпроқ гол уришга интиламиз.