Клуб янгиликлари

Григорий Колосовский: "Ғалабани ўзимизга оғдира олдик"

Клуб янгиликлари

"Олмалиқ" билан учрашувдан кейин жамоамиз бош мураббийи беллашув хусусида фикрларини билдириб ўтди.
 

Григорий КОЛОСОВСКИЙ (“Пахтакор” бош мураббийи): - Ўйин биз учун жуда қийин кечди. Учрашув бошидаёқ дарвозамидан тўп олиб чиқдик. Сўнг биринчи бўлимнинг ўзида вазиятни ўнглашга эришдик. Иккинчи бўлимда эса бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Шу сабабли охирги дақиқаларгача ўйин тақдири номаълум бўлиб турди. Аввалги турда ўйинимиз қовушмагани сабабли бугун яхшироқ ўйнашга интилдик.
Ҳар бир жамоада хатолар бўлади. Бизда ҳам бундан мустасно эмас ва уларни тузатиш устида ишлаяпмиз. Олдимизда яна бир беллашув бор. “Обод”га қарши баҳсдан сўнг қисқа муддатли танаффусга чиқамиз ва иккинчи даврага яхши кайфиятда, аввалги хатоларни такрорламаслик учун тайёргарлик кўрамиз.