Суперлига 4-тури учун расмийлар рўйхати эълон қилинди.
Тошкентда "Металлург"га қарши кечадиган беллашувни Рустам Лутфуллин бошқариб боради. У ҳозиргача бир марта "Пахтакор" иштирокидаги ўйинда ишлаган ва унда жамоамиз ғалаба қозонган. Лутфуллинга қанотларда Далер Тиллоев ва Шоҳнур Йўлдошев ёрдам беради.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин (Тошкент), Далер Тиллоев (Тошкент), Шоҳнур Йўлдошев (Гулистон), Тўрабек Суюнов (Гулистон).
Назоратчи: Тимур Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар: Александр Давиденко.