Суперлигада янги мавсумни "Шерлар" Қаршида амалга оширилган ажойиб "камбэк" билан бошлашди.
Питер Хюистра аввалги ўйинда тушган бошланғич таркибни ўзгартирмади. Дастлабки 20 дақиқада жамоамиз кўпроқ вазиятлар яратди ва ўйинни назорат қилди. Рашидовнинг жаримадан тепган тўпи устунга тегиб қайтган бўлса, икки ҳолатда охирги лаҳзада мезбонлар Дердийок ва Турғунбоевга келаётган қулай тўпларни қайтариб юборишди. Чераннинг яқин масофадан йўллаган зарбаси йўлига ҳам ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. "Насаф"нинг стандарт ҳолатлардан кейин ташкил қилган ҳужумларини футболчиларимиз қайтариб юборишди. 35-дақиқада ҳисоб очилди. Тезкор ҳужумни Комилов жарима майдони ичидан берган аниқ зарбаси билан самарали якунлади - 1:0. Биринчи бўлимда ушбу натижа сақланиб қолди.
Иккинчи бўлим бошидан ҳужумга ўтишга интилган жамоамизга мезбонларнинг қарши уринишлари хавф туғдира бошлади. 61-дақиқада Йўлдошев яқин масофадан қаршиликларнинг иккинчи голини урди. Сўнг Қувватов икки бор дарвозага аниқ бораётган тўпларни қайтарди. Захирадан Муҳиддинов ва Йўлдошев туширилгач, ҳужумлар тезкор тус олди. 72-дақиқада Собирхўжаевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Рашидов унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди - 2:1. Олдинга ўтишда давом этган жамоамиз 81-дақиқада мувозанатни тиклади. Бурчакдан узатилган тўп учун курашган Кримецнинг фаоллигидан кейин мезбонлар тўпни ўз дарвозасига киритиб юборишди. 87-дақиқада эса ғалаба тўпи урилди. Собирхўжаев ва Йўлдошев ижросидаги ҳужумдан сўнг Иброҳимҳалил ўткир бурчакдан дарвозани ишғол қилди - 2:3.
Охирги дақиқаларда ғалабани натижани сақлаб қолган "Пахтакор" мавсумни ажойиб ютуқ билан бошлади.
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 2:3 (1:0)
10 март. Қарши. "Марказий" стадион. 11812 томошабин.
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Ҳусниддин Шодмонов, Илья Ильин.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
VAR ҳаками: Азиз Асимов.
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов.
VAR назоратчи: Фарҳод Абдуллаев.
Оператор: Шохруз Хўжаев.
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.
"Насаф": Неъматов, Алиқулов, Ш.Йўлдошев (Зоиров, 89), Маннонов, Норчаев, Мозговой, Насруллаев, Комилов (Нуруллоев, 80), Бозоров, Станоевич, Эшмуродов.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (И.Йўлдошев, 69), Анзур Исмоилов, Кримец, Сайфиев, Аброр Исмоилов, Собирхўжаев, Турғунбоев (Эркинов, 46), Черан (Муҳиддинов, 66), Рашидов, Дердийок.
Голлар: Комилов, 35 - 1:0. Ш.Йўлдошев, 61 - 2:0. Рашидов, 72-пен - 2:1. Мозговой, 81-авт - 2:2. И.Йўлдошев, 87 - 2:3.
Огоҳлантиришлар: Аброр Исмоилов, 22. Черан. 40. Кримец, 48. Комилов, 74. Маннонов, 83.