Клуб янгиликлари

Мавсум бошланишига бағишланган матбуот анжуманига таклиф этамиз!

Клуб янгиликлари

2021 йилги мавсум бошланишидан аввал "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Питер Хюистра билан матбуот анжумани ўтказилади.

Анжуман 4 март, пайшанба куни соат 11:00да "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида бошланади. Унда барча турдаги ОАВ ходимлари, мустақил журналистлар ва блогерлар иштирок этишлари мумкин. Матбуот анжуманида барчангизни кутиб қоламиз.