ОАВ орқали "Пахтакор" мураббийлари штабида ўзгариш бўлгани ҳақида тарқатилаётган маълумот нотўғри.
"Пахтакор" футбол клуби мураббийлар штабида ўзгариш бўлгани ҳақида турли интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда маълумот тарқатилди. Бироқ клуб раҳбарияти ҳозирча мураббийлар штабида ўзгаришни амалга оширмаган. Бундай ўзгариш амалга оширилган тақдирда дарҳол "Пахтакор" футбол расмий сайти ва ижтимоий тармоқларида эълон қилинади.