Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" футбол клуби раҳбариятидан жуда миннатдорман"

Клуб янгиликлари
Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубогидаги ғалабалардан сўнг Шота Арвеладзе клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

- "Пахтакор"нинг халқаро даражада ўсишига ёрдам берган, ҳамкорликда бажарилган ишга учун "SFI Management Group" компаниясига раҳмат айтаман. Биргаликда ишлаган ҳамкасбларимга миннатдорчилик билдираман.

Мен "Пахтакор"дек катта клубда ишлаш имкониятига эга бўлганим учун клуб раҳбарияти, саҳий инсон Алишер Бурхонович Усмоновга раҳмат айтаман. Бу ерда ишлаш жараёнида ўз тажрибамни янада оширдим. Ажойиб инсонлар билан биргаликда меҳнат қилиб, ғалабали онлардан завқ олдим. Бутун клуб ва жамоа бир мақсад йўлида ҳақиқий оилага айланганмиз. Ютуқларга эришишимизда барча шароитлар яратилган. Болалар футболига эътибор оширилиб, замонавий дастурлар ёрдамида уларнинг шуғулланишига эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда футболнинг ривожланиши учун амалга оширилаётган ишлар келажакда ўзбек футболи учун ўз мевасини беради. Ўзбекистондек чиройли юртда яшаш ва ишлаш, шарқона тарбия кўрган ажойиб одамлар билан мулоқотда янада доно инсонга айланиш мумкин. Бунинг учун Алишер Бурхоновичга яна бир бор миннатдорчилик билдираман. "Пахтакор"да ютуқлардан ташқари янада кўпроқ иш ва ҳаётий тажрибага эга чиқдим. 2020 йил жамоа ички мусобақаларда ғолиб чиқди, Чемпионлар Лигасида чорак финалгача етиб борди. Кейинги йил янада юқори марралар забт  этилиб, жамоа Осиёнинг энг кучли клубига айланиб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлида ҳаракатлар тўхтаб қолмайди. Бу йўлда клубнинг олдига қўйган мақсадлари давом этади. "Пахтакор" олға қадам босишдан тўхтамайди. Барчаси учун сиздан миннатдорман, Алишер Бурхонович! - деб таъкидлади Шота Юстинович.