Арвеладзе: - Кечаги ўйин ҳақида фикримни бошлайман. Чемпионлар Лигаси финалини томоша қилдик. Мусобақадан чиқиб кетганимиздан сўнг ўйинларни кузатдик. Савия борасида биз улардан қолишмасдик. Турнирни ютиш учун имкониятимиз бор эди. Шунда ўзимизни бошқа қитъа клублари билан синаб кўрардик. Йигитларга эртанги кун сари қадамни ўзларидан ҳам иштиёқ, доимий ҳаракат зарурлигини айтдим. Бугунги баҳсга келсак, ўйинни назорат қилдик. Учта голдан ташқари яна вазиятлар яратдик. Рақибнинг аниқ зарбаси деярли бўлмади. Жиддий рақиб устидан зафар қучдик ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритдик. Улар бежизга чемпионатни учликда тугатишмади.
Ушбу қийин мавсумда барчага оғир бўлди. Футболчилар, раҳбарият, барча ходимларга раҳмат айтаман. Бизга барча шароитлар яратиб берилди. Клуб президенти Бобур Шодиев, бош директор Дмитрий Адисмандан клуб учун қайғураётганидан миннатдорман. Ўзим билан дўстлашган ҳамма инсонларга раҳмат. Барчага соғлиқ тилайман, энг оғир йил ўтиб кетди деб умид қиламан.
Жамоалар "Пахтакор" каби савияни ошириш учун интилишлари керак. Шунда умумий даража янада ўсади.
Мавсумни яхши ўтказдик. Кеча бизда битта соврин бор эди, энди улар сонини яна биттага кўпайтирдик.
Мураббийлар келади ва кетади. Шу жумладан, мен ҳам. Лекин улардан кўп нарсалар қолади. Яратилган тизим йўқ бўлмайди. Ҳамиша ишни яхшилашга уриниш керак. Энг яхши даража учун интилиш шарт.
"Пахтакор"нинг кейинги йилга режалари аниқ. Футболчилар билан шартномалар тузилган, йиғин учун жой танланган. "Зенит" ва "Спартак" Москва каби рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилади. Академияга доимгидек яхши эътибор бериш режалаштирилган. Режалар ва бюджетга эгамиз. Чемпионлар Лигасига жиддий ҳозирлик кўриш кераклигини барча билади.