ПФЛ Ўзбекистон Кубоги финал ўйини учун расмийлар рўйхатини маълум қилди.
Унга кўра, Зокир Қодиров "Пахтакор"нинг АГМК қарши 20 декабрь куни Наманганда ўтадиган ўйинини бошқариб боради. Қодиров ҳозирга қадар барча турнирларда жамоамиз иштирокидаги 15 учрашувда ишлаган. Уларда 8 ғалаба, 3 дуранг ва 4 мағлубият қайд этилган. Жорий мавсумда навоийлик ушбу рефери "Шерлар"нинг "Машъал" ва "Андижон" билан Тошкентдаги учрашувида ҳакамлик қилган.
Мазкур ўйинда Ўзбекистондаги мусобақалар тарихида илк бор ВАР тизимидан фойдаланилади. ВАР ҳаками сифатида Азиз Асимов ишласа, унга Тимур Гайнулин ёрдам беради.
АГМК – ПАХТАКОР
Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий).
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов (Тошкент), Руслан Самандаров (Навоий).
Захира ҳаками: Шавкат Насибуллаев (Наманган).
Назоратчи: Владислав Цейтлин (Тошкент).
VAR ҳаками: Aзиз Aсимов (Тошкент).
VAR Ёрдамчи ҳаками: Тимур Гайнулин (Тошкент).
VAR Назоратчиси: Фарҳод Aбдуллаев (Тошкент).