Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 22-бор Ўзбекистон Кубоги ярим финалида ўйнайди

Клуб янгиликлари

Ҳозирга қадар Ўзбекистон Кубогида "Пахтакор" 21 марта ярим финалларда иштирок этган.

Кубокда 21 бор ярим финалга чиқиб, шуларнинг 15тасида "Пахтакор" финалга йўлланмани қўлга киритган. Финалларнинг 12тасида жамоамиз муваффақиятга эришганини эслатиб ўтамиз. Ҳал қилувчи баҳсларда уч бор "Шерлар" мағлубиятга учрашган. 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2011 ва 2019 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган. "Қизилқум"ни енгиб, "Шерлар" 22-марта ярим финалда қатнашиш имкониятини қўлга киритишди.