Клуб янгиликлари

Қийин учрашувда пенальтилар сериясида ғалаба


Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финалида "Пахтакор" "Нурафшон"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди.

Биринчи лига иштирокчиси саналган бухороликлар ҳимояда жуда яхши ўйин намойиш этишганини таъкидлаш лозим. Улар жамоамиз уюштирган барча ҳужумларни бартараф этишди. Баъзи вазиятларда Спиродонов яхши ўйнади. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда футболчиларимиз аниқроқ ўйнашди. Андреев, Булят, Искандеров, Каримов ва Лобанов зарбаларни бехато ижро этишди. Ўз навбатида Лобанов мезбонлардан Сулаймоновнинг зарбасини қайтарди. Шу тариқа "Пахтакор" нимчорак финалда "Насаф" билан тўқнаш келади.

"НУРАФШОН" - "ПАХТАКОР" - 0:0 (пен. бўйича 3:5)
10 апрель. Бухоро. "Бухоро" стадиони.
Ҳакамлар: И.Иброҳимов, Б.Канназаров, Ж.Сарсенов.
Назоратчи: Ф.Абдуллаев.
"Нурафшон": Спиридонов, Ҳотамов, Рамазонов, Қаҳҳоров, Ильин, Ашуров, Бобоқулов, Сулаймонов, Қорёғдиев, Файзиев, Аслонов.
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Ораховац, Булят, Алижонов (Ҳошимов, 46), А.Аҳмедов, Исматуллаев, Каримов, Искандеров, Нуруллаев (Андреев, 56), Ҳакимов (Яхшибоев, 67).

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?