Артём Петросян бошчилигидаги "Пахтакор-2" жамоаси Биринчи лигада иккинчи ўриндан жой олди.
Охирги турда "Бунёдкор-2" билан майдонга тушган ёш футболчиларимиз ўйиндаги ташаббусни натижада ҳам акс эттира олишди. Жасур Раҳимов ва Пўлатхўжа Холдорхонов томонидан киритилган тўплар жамоамизга ғалаба келтирди. Шу тариқа иккинчи босқичда "Пахтакор-2" 5 учрашувда 12 очко тўплашга эришди. Энди Про лигага ўтиш ўйинида жамоамиз "Хоразм" билан тўқнаш келади. Мазкур беллашув ғолиби 2021 йилги мавсумни Про лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
"ПАХТАКОР-2" - "БУНЁДКОР-2" - 2:0 (1:0)
5 декабрь. Қибрай. "Қибрай" стадиони. 27 томошабин.
Ҳакамлар: Э.Миробидова, З.Раҳматова, К.Середа, Р.Каримов.
Назоратчи: Б.Тоғаев.
"Пахтакор-2": Исақов, Азмиддинов, Пўлатов, Раҳимов, Жўраев (Ҳусанов, 71), Саримсоқов, Қўчқоров (Асқаров, 78), Раҳматуллаев, Солижонов (Аноров, 46), Турсунқулов, Холдорхонов.
"Бунёдкор-2": Қодиров, Бекбоев, Аъзамов (Эркинов, 60), Усмонов, Каримов, Башриддинов, Самиков (Аҳмаджонов, 87), Йўлдошев, Тилапов, Ғуломов (Маҳмудхўжаев, 81), Содиқов.
Голлар: Раҳимов, 28 - 1:0. Холдорхонов, 90 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Ғуломов, 40. Усмонов, 53. Бекбоев, 87.