Клуб янгиликлари

"Локомотив" билан дербини Виктор Серазетдинов бошқаради

Клуб янгиликлари
29 ноябрь куни "Локомотив"га қарши ўтадиган баҳсни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди.

Беллашувда Виктор Серазетдинов ишлайди. Унга Сардор Нишонбоев ва Аваз Абдуллаев қанотларда ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Наим Қосимов бажаради. Серазетдинов ҳозиргача чемпионатларда "Пахтакор" иштирокида 13 баҳсда ҳакамлик қилган. Уларда жамоамиз 8 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган. "Локомотив" билан дербиларда у 2 марта ишлаган. "Шерлар" ўша ўйинларда бир ғалаба ва дурангга эришишган. 2008 йил жамоамиз зафар қучган бўлса, 2018 йил голсиз дуранг кузатилган.

"ЛОКОМОТИВ" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов (Тошкент), Сардор Нишонбоев (Тошкент), Аваз Абдуллаев (Тошкент), Наим Қосимов (Қарши).
Назоратчи: Бахтиёр Намозов (Тошкент).
Комиссар: Бекзод Арипов.