Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2" иккинчи ғалабага эришди

Клуб янгиликлари

Биринчи лига иккинчи босқич 2-турида "Пахтакор-2" сафарда "Пахтакор-79"дан 2:0 ҳисобида устун келди.

Про лига йўлланмаси учун кечаётган кураш қизғин паллага кирган. Артём Петросян бошчилик қилаётган "Пахтакор-2" жамоаси 2-турда "Пахтакор-79" меҳмони бўлиб, сафарда ишончли ғалабани нишонлади. Пўлатхўжа Холдоррхонов ва Бектемир Абдуманнонов томонидан киритилган икки гол жамоамизнинг иккинчи ғалабасини таъминлади. Навбатдаги турда "Пахтакор-2" 25 ноябрь куни яна бир пешқадам "Янгиер"ни қабул қилади. Ҳар икки жамоа ҳисобида 6тадан очко бор. Бир даврадан иборат тизимда ўтаётган иккинчи босқичда биринчи ўринни қўлга киритган жамоа Про лигага йўлланма олса, иккинчи ўрин соҳиби ўтиш ўйинида майдонга тушади.

"ПАХТАКОР-79" - "ПАХТАКОР-2" - 0:2 (0:1)
20 ноябрь. Тошкент. "Қўйлик" сунъий майдони.
Ҳакамлар: Д.Мирзараимов, Ҳ.Ўралов, Ҳ.Худойбердиев, А.Жабборов.
Назоратчи: И.Раҳимов.
"Пахтакор-79": Турғунов, Ҳошимжонов, Алижонов, Ҳусанов (Абдуқодиров, 80), Каримов, Мамажонов, Имомалиев (Фахриддинов, 29), Юнусов, Шарипов, Олимжонов, Сотволдиев (Худоберганов, 70).
"Пахтакор-2": Исақов, Раҳматуллаев (Ҳусанов, 68), Саримсоқов (Парпиев, 78), Пўлатов, Холдорхонов, Азмиддинов, Ёқубов (Жўраев, 90+2), Абдуманнонов, Турсунқулов, Қўчқоров, Раҳимов.
Голлар: Холдорхонов, 8 - 0:1. Абдуманнонов, 48 - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Юнусов, 10. Каримов, 39. Ҳошимжонов, 59.