Клуб янгиликлари

АГМК билан ўйинни Шукуруллаев бошқаради

Клуб янгиликлари
Олмалиқда кечадиган беллашувни Акобир Шукуруллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Жалғасбай Сарсенов ва Дамир Искандеров ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Абдурашид Худойберганов бажаради. 

Шукуруллаев ҳозиргача "Пахтакор" иштирокида бир ўйинда ишлаган. 2019 йил жамоамиз "Металлург"ни Тошкентда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

АГМК – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент), Жалғасбай Сарсенов (Нукус), Дамир Искандеров (Нукус), Абдурашид Худойберганов (Тошкент).
Назоратчи: Ноил Лутфуллин (Тошкент).
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.