Клуб янгиликлари

Аёллар жамоамиз "Андижанка"ни 9:0 ҳисобида доғда қолдирди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" аёллар жамоаси олий лига қолдирилган ўйинида "Андижанка" дарвозасига жавобсиз 9 тўп киритишга эришди.

Ўйин давомида тўлиқ ташаббусга эришган қизларимиз дастлабки дақиқалардан ҳисобни очишди ва беллашув якунига қадар ҳужумкорликни сусайтиришмади. Озарбайжонлик Ана Алекперова рақиб дарвозасига 5 тўп киритиб, пента-трек қайд этди. Унинг мавсумдаги голлари сони 11тага етди. Яна икки гол Мария Моисеева ҳисобига ёзилган бўлса, Мадина Ҳикматова ва Дурдона Бахтиёрова биттадан тўп муаллифига айланди. Мазкур ютуқдан кейин 11 беллашувда 17 очко тўплаган "Пахтакор" иккинчи босқич баҳсларига йўлланма олди. Қизларимиз рақиб дарвозасига 38 гол уриб, дарвозаларидан 21 тўп ўтказиб юборишди.

"ПАХТАКОР" - "АНДИЖАНКА" - 9:0 (3:0)
26 октябрь. Тошкент. "Чилонзор" стадиони. 29 томошабин.
Ҳакамлар: Х.Жумаева, З.Раҳматова, К.Середа, К.Борисова.
Назоратчи: Ф.Ҳасанов.
"Пахтакор": Н.Бахтиёрова (Узганова, 70), Абдукаримова, Ҳикматова (Абдураимова, 61), Тагирова (Моисеева, 46), Алекперова, Воҳидова, Цема, Ҳамдамова (Ҳатамова, 46), Турғунова (Эркинова, 46), Д.Бахтиёрова, Бердиева.
"Андижанка": Ғуломова (Камолхўжаева, 64), Мингбоева, Жўраева, Назарқулова, Янгибоева, Ёқубова, Обидова, Тўхтасинова, Мирабдуллаева (Холмирзаева, 60), Ғаниева, Хўжаева.
Голлар: Алекперова 2, 44, 60, 62, 86, Ҳикматова 32, Моисеева 56, 74, Д.Бахтиёрова 84.