Клуб янгиликлари

Аёллар жамоамиз "Севинч" билан дуранг ўйнади

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" аёллар жамоаси олий лига 10-турида Қаршида "Севинч" билан дурангга имзо чекди.

Ушбу тургача пешқадам бўлиб турган "Севинч"га қарши учрашувда қизларимиз ўзларининг ижобий жиҳатларини намойиш этиб, мезбонларга жиддий қаршилик кўрсатишди. Бутун ўйин мобайнида мардонавор курашган Рустам Арипов шогирдлари голсиз дурангни сақлаб қолишди. Қолаверса, баъзи қулай имкониятлардан жамоамиз фойдалана олмади.

9 баҳсда 11 очко жамғарган "Пахтакор" аёллар жамоаси турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги беллашув 19 октябрь куни "Қизилқум"га қарши Тошкентда бўлиб ўтади.

"СЕВИНЧ" - "ПАХТАКОР" - 0:0
15 октябрь. Қарши. "Меҳнатчи" стадиони.
Ҳакамлар: К.Борисова, А.Кончикова, Д.Снеткова, Ш.Абилова.
Назоратчи: И.Худойдотов.
"Севинч": Жонимқулова, Тиловова, Бобохўжаева, Шодиева, Амирова, Қултўраева, Панжиева, Эркинова, Тошева (Шойимова, 72), Бурхонова, Қудратова.
"Пахтакор": Узганова, Абдураимова (Бахтиёрова, 85), Ҳикматова, Тагирова, Алекперова, Воҳидова, Цема, Ҳамдамова, Турғунова, Эркинова (Ҳатамова, 71; Абдукаримова, 90+2), Бердиева.