"Шерлар" 11 йиллик танаффусдан кейин Чемпионлар Лигаси чорак финалида ўйнайдиган бўлишди.
Бунгача жамоамиз 2003, 2004 ва 2009 йилларда мусобақанинг чорак финалида ўйнаганди. Шу тариқа 11 йил чорак финалсиз давом этган нохуш натижага чек қўйилди. Аввалги учрашувда эса "Пахтакор"нинг 10 йиллик гуруҳдан чиқа олмаслиги йўққа чиқарилганди.