"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзеда кеча ўтказилган тест натижаси ижобий чиқди.
Жамоалар Қатарга етиб келгач ва ҳар ўйиндан аввал коронавирус инфекциясига тест ўтказиб келинмоқда. Шу кунгача "Пахтакор" футбол клуби делегацияси аъзолари 4 марта тест топширишди. Кеча ўтказилган тестда бош мураббий Шота Арвеладзеда вирус борлиги аниқланди. Шу сабабли у ОФК протоколига мос тарзда изоляцияга олинди. Қатарга етиб келган делегация вакиллари ва футболчиларда вирус аниқланмади.
Биз Шота Юстиновичга тезроқ соғайиб, сафимизга қайтишини тилаб қоламиз.