Клуб янгиликлари

Ҳумоюнмирзо Иминов "Энергетик-БГУ" клубига ижарага берилди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" футбол клуби тарбияланувчиси Ҳумоюнмирзо Иминов фаолиятини Беларусда давом эттиради.

Ярим ҳимоячи "Пахтакор" сафида Ўзбекистон чемпионатида 6, Осиё Чемпионлар Лигасида бир ўйинда иштирок этган. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши мақсадида Иминов Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасига бир йил муддатга, исталган пайтда ортга қайтариш шарти билан ижарага берилди. Биз Иминовнинг Беларусдаги фаолиятига омад тилаймиз.