Бугундан Қатарда Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи давом эттирилади.
Жамоамиз учун муҳим мусобақа олдидан "Пахтакор" футболчилари муҳим баёнот беришга қарор қилишди. Агар "Пахтакор" Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичидан ўта олмаган тақдирда ушбу мусобақада ҳар ўйин учун белгиланган барча мукофот пулларидан воз кечишади. Улар бу баёнотнинг расман эълон қилинишини хоҳлашларини таъкидлашди.