"Шерлар" Суперлига 15-тур ўйинида "Бухоро"ни 4:0 ҳисобида доғда қолдиришди.
Беллашув бошидан катта ташаббусга эга бўлган жамоамиз бирин-кетин хавфли вазиятларни юзага келтиришни бошлади. Сергеев ва Чераннинг хавфли зарбаларидан кейин ҳисоб очилишига ноаниқ зарбалар йўл қўймади. 31-дақиқада эса жуда чиройли уюштирилган ҳужумдан кейин гол урилди. Черан Машариповни жуда қулай вазиятга чиқарди. Жалол эса тўпни янада қулайроқ турган Сергеевга қолдирди. Игорь деярли бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олиб, "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги юбилей 1900-голи муаллифига айланди. 35-дақиқада Ҳамробековнинг ажойиб узатмасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир қолган Машарипов орадаги фарқни оширди - 0:2.
Иккинчи бўлимда ҳам ўйиннинг кечиши ўзгармади. Жамоамиз ҳужум қилишда давом этди. 76-дақиқада захирадан туширилган Комилов ҳисобни йириклаштирди. Бу вазиятда унга Черан тўпни жуда қулай етказиб берди. Ўйинга сўнгги нуқтани эса Драганнинг ўзи қўйди. У Машариповнинг пасидан унумли фойдаланиб, баҳсдаги якуний ҳисобни ўрнатди. 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган "Пахтакор" пешқадамлик мавқеини мустаҳкамлади.
"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 0:4 (0:2)
5 сентябрь. Тошкент. "Локомотив" стадиони.
Ҳакамлар: Р.Абдувоҳидов, З.Элибоев, Ф.Усмонов, Ғ.Жўраев.
Назоратчи: И.Нехочин.
Комиссар: Э.Бахтиёров.
"Бухоро": Сафоев, Жумаев, Омонов, Жўраев (Неъматов, 52), Ҳакимов (Бешимов, 70), Иброҳимов, Ҳасанов (Алижонов, 46), Исмоилов, Абдуллаев (Саъдиллоев, 46), Фомин (Пиримов, 59), Каримов.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Комилов, 62), Кримец, Анзур Исмоилов, Сайфиев, Ҳамробеков (Аброр Исмоилов, 81), Собирхўжаев (Абдуллаев, 70), Сидиқов (Ҳамдамов, 81), Черан, Машарипов, Сергеев (Дердийок, 62).
Голлар: Сергеев, 31 - 0:1. Машарипов, 35 - 0:2. Комилов, 76 - 0:3. Черан, 89 - 0:4.
Огоҳлантиришлар: Фомин, 16. Ҳамробеков, 19.