Жамоамизда ёзги трансферлар бир қатор ўзгаришлар рўй берди.
Йил бошида АГМКга ижарага берилган ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов ижарадан қайтарилди ва "Пахтакор" учун ўйнашда давом этади. "Сурхон"га ижарага берилган Ҳусниддин Ғофуров эса мавсум охиригача АГМКга ижарага берилди.
Самарқанднинг "Динамо" клубига ярим ҳимоячилар Жаҳонгир Аҳмадов ва Суҳроб Нуруллаев ижарага берилди.
Ярим ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев билан ўртадаги шартнома икки томонлама келишувга асосан бекор қилинди ва футболчи "Пахтакор"ни эркин агент сифатида тарк этди.