Ўйинда голли вазиятлар яратишда рақибдан устунроқ ҳаракат қилган бўлишига қарамай, ёшларимиз улардан фойдаланишда хатоларга йўл қўйишди. Дастлабки дақиқалардаёқ икки қулай вазиятдан фойдалана олмаган жамоамиз 19-дақиқада жазоланди. Қанотдан оширилган тўпни Эргашбоев боши билан дарвозага йўллади. Кейин эса ҳакам футболчиларни вақтида тинчлантира олмагани сабабли майдонда қўпол ўйин бошланди. Бу эса иккинчи бўлимда жамоалар ўртасида бир неча марта келишмовчилик келиб чиқишига сабаб бўлди. Натижада мезбонлардан бир, ёшларимиздан эса икки нафар футболчи майдондан четлатилди. 77-дақиқада мезбонлар пенальтидан орадаги фарқни оширишди. Шу тариқа ёшларимиз мавсумда 2-марта мағлубиятга учрашди.
"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 2:0 (1:0)
31 август. Наманган. "Навбаҳор" стадиони.
Ҳакамлар: А.Раҳимов, И.Носиров, Б.Иброҳимов, И.Имомназаров.
Назоратчи: С.Зайлобиддинов.
"Навбаҳор": Абдуллахонов, Мирзамаҳмудов, Нажмиддинов, Исмоилов, Тожиддинов, Акназаров, Баҳромов (Нуриддинов, 90+4), Жўраев, Адашбоев, Абдулҳаев, Эргашбоев (Икромов, 57).
"Пахтакор": Йўлдошев, Мирсаидов, Рамазонов, Шамсиев, Одилов, Султонмуродов, Жиянов (Мамасидиқов, 65; Ирисметов, 82), Жўраев (Собиров, 70), Шербўтаев (Чикризов, 90+3), Розиев, Ҳошимов (Эргашбоев, 81).
Голлар: Эргашбоев, 19 - 1:0. Баҳромов, 77-пен - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Одилов, 45+1. Эргашбоев, 56.
Абдуллахонов, 62. Шамсиев, 64.
Четлатишлар: Одилов, 78. Мирзамаҳмудов, 87. Ирисметов, 87.