"Пахтакор" бош мураббийи "Андижон" билан учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ҳеч кимга бугунги ўйинга тайёргарлик кўрилганидек ҳолатни тиламаган бўлардим. Биринчи жамоа ўйнаш-ўйнамаслигини билмайди, иккинчиси эса кутади, ўйиннинг бўлишини билмайди. Бу энг ёмони. Руҳий томонлама ҳозирлик кўриш жуда қийин.
Бу ўйиннинг ўтиши "Андижон" учун, биз учун, бутун ўзбек футболи учун жуда муҳим эди. Суперлигада ўйин бекор қилиниши жуда ҳам ёқимсиз ҳолат.
"Андижон" яхши ҳимояланди. Бундан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Афсуски, бир нечта қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик. Балки, бу бошқа даражадаги ўйинда қимматга тушиши мумкин.
Яхши тарафи шуки, бу даврни жароҳатларсиз ўтказдик. Собиржоновнинг қўли синмаган деб умид қиламан. "Локомотив" раҳбариятига яхши майдон ва шароит учун раҳмат айтаман.