Клуб янгиликлари

"Андижон" - "Пахтакор" учрашуви бугун ўтказилади

Клуб янгиликлари

ПФЛ "Андижон" ва "Пахтакор" ўртасида Суперлиганинг 13-тур ўйини бўлиб ўтишини тасдиқлади.

Эрталаб "Андижон" жамоасининг молиявий муаммолар сабабли бугунги ўйинга етиб кела олмаслиги маълум қилинганди. Лекин бу масала ҳал этилган ва андижонликлар баҳсни ўтказишга тайёр эканлиги маълум қилинди. Шу тариқа "Андижон" - "Пахтакор" беллашуви бугун "Локомотив" стадионида соат 19:00да бошланади.