U-21 биринчилиги 12-турида "Пахтакор" ёшлар жамоаси ажойиб камбэк билан иродали ғалабани қўлга киритди.
"Локомотив"га қарши дербида жамоалар ўйинни тенг курашлар остида бошлашди. Рақиб уюштирган икки қарши ҳужум дастлабки 20 дақиқада гол билан якунланди. Ҳар икки вазиятда Иброҳим Ғанихонов ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилиб, бирга-бир ҳолатлардан унумли фойдаланди. Шундан сўнг шиддат билан олдинга ташланган жамоамиз бўлим охирида ҳисобни қисқартирди. Ҳумоюн Шербўтаев 20 метрлардан жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди.
Иккинчи бўлим бошидан ҳужумлар шиддатини оширган "Пахтакор" 67-дақиқага қадар рақиб дарвозасини 4 бор ишғол қилди! 48-дақиқада Руслан Розиев қанотдан оширилган тўпни дарвозага йўллаган бўлса, 49-дақиқада Алишер Одилов икки ҳимоячидан ўтиб кетиб, узоқ бурчакни аниқ нишонга олди. Ушбу голлар бир дақиқа оралиғида киритилди. 57-дақиқада дарвозабондан қайтган тўпни Саидазамат Мирсаидов дарвозага киритди. 67-дақиқада эса Розиев яккама-якка вазиятда ўз дублини нишонлади - 5:2. Ўйин охирида меҳмонлар орадаги фарқни биттага қисқартиришди.
Сўнгги 6 учрашувнинг барчасида зафар қучган ва ушбу ўйинларда 21 гол урган "Пахтакор" ёшлари турнир жадвалини бошқаришда давом этишмоқда.
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 5:3 (1:2)
23 август. "Қибрай" стадиони.
Ҳакамлар: Р.Лутфутллин, Ф.Йўлдошев, А.Галеев, С.Назаров.
Назоратчи: Т.Абдуллаев.
"Пахтакор": Йўлдошев, Рамазонов, Шамсиев, Одилов (Ирисметов, 70), Султонмуродов, Чикризов (Жиянов, 46), Жўраев, Шербўтаев, Собиров (Мирсаидов, 22), Розиев (Мамасидиқов, 78), Ҳошимов (Эргашбоев, 73).
"Локомотив": Исоқов, Асқаров, Жўраев (Асатиллаев, 70укл), Ғанихонов (Тошпўлатов, 46), Комилов (Абдухалилов, 46), Абдуалимов, Туробов, Жумабоев, Ж.Эргашев (Рафаэлов, 56), Саидвоққосов (А.Алижонов, 51), А.Эргашев.
Голлар: Ғанихонов, 12 - 0:1. Ғанихонов, 20 - 0:2. Шербўтаев, 45+2 - 1:2. Розиев, 48 - 2:2. Одилов, 49 - 3:2. Мирсаидов, 57 - 4:2. Розиев, 67 - 5:2. Жумабоев, 87 - 5:3.
Огоҳлантиришлар: Комилов, 16. Саидваққосов, 39. Рафаэлов, 58. Розиев, 68. Рамазонов, 80.