ПФЛ Суперлига 11-тури учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
"Пахтакор"нинг "Насаф" билан учрашувини Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради. У шу пайтга қадар чемпионатлар доирасида жамоамиз иштирокида уч ўйинда ишлаган. Улардан иккитасида "Шерлар" ғалаба қозонган бўлса, бир баҳсда имконият бой берилган. Охирги марта Рисқуллаев ўтган мавсум Самарқандда "Динамо" билан кечган беллашувни бошқарган.
Рисқуллаевга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Серазетдинов ёрдам беради.
"ПАХТАКОР" – "НАСАФ"
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Руслан Серазитдинов (Тошкент), Тўрабек Суюнов (Гулистон).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.