ПФЛ Суперлиганинг 10-тур ўйинларида ишлайдиган расмийлар рўйхатини эълон қилди.
"Қўқон-1912"га қарши кечадиган беллашувни Шавкат Насибуллаев бошқаради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Насибуллаев айни пайтга қадар чемпионатларда "Пахтакор" иштирокидаги уч ўйинда ҳакамлик қилган. Ушбу учрашувларда жамоамиз "Металлург", "Андижон" ва "Бухоро"дан устун келган. Жорий мавсумда у "Пахтакор" ўйинларида ишламаганди.
"ҚЎҚОН-1912" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент), Тимур Гайнуллин (Тошкент), Ҳусан Музаффаров (Тошкент).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.