Клуб янгиликлари

Ана Алекперова "Пахтакор" аёллар жамоасида ўйнайди

Клуб янгиликлари

Озарбайжонлик футболчи Ана Алекперова аёллар жамоамиз сафида майдонга тушади.

31 ёшли Алекперова ярим ҳимояда ҳаракат қилади. Ҳозирга қадар Литва, Польша, Колумбия ва Латвия мамлакатлари жамоалари сафида ўйнаган. Литвада "Гинтра Университетас" жамоаси таркибида 9 карра чемпионга айланиб, 2017 йил Болтиқ аёллар лигаси ғолибига айланган. Европа Чемпионлар Лигасида 30 учрашувда 8 гол муаллифига айланган. "Пахтакор" билан аввалроқ шартнома имзолаган Ананинг чемпионатимизда рўйхатдан ўтиш ишлари якунланди ва аёллар олий лигасида майдонга тушиш имкониятига эга бўлади. Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача аёллар чемпионатида 2-тур ўйинлари ўтказилган.

Умид қиламизки, Алекперова "Пахтакор" аёллар жамоасининг янада юқорироқ даражага чиқиши ва ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшади.

Ана АЛЕКПЕРОВА
Туғилган санаси: 15.06.1989
Ўйнаган клублари: "Гинтра Университетас" (Литва) 2008-11, 2013-17, 2018
"Горник Лечна" (Польша) 2011-13
"Патриотас Бояса Феменино" (Колумбия) 2018
"Динамо Рига" (Латвия) 2019