Жамоамиз 18 август куни "Қўқон-1912" ва Суперлиганинг марказлашган ҳолда ўтадиган бошқа ўйинларига ҳозирлик кўрмоқда.
"Жар" стадионида ўтаётган машғулотларда асосий таркиб футболчиларининг барчаси фаол иштирок этишмоқда. Қисқа танаффусдан кейин бошланган машғулотларда мураббийлар ҳам жисмоний, ҳам ўйиндаги турли ҳолатлар бўйича зарур машқларни олиб боришмоқда. "Пахтакор" Суперлига 10-турида "Қўқон-1912" билан 18 август куни майдонга тушади. Беллашув "Локомотив" стадионида соат 19:00да бошланади.