1991 йил ушбу санада жамоамиз Киевда "Динамо" билан унутилмас ўйинлардан бирини ўтказган.
Ўша мавсумда СССР олий лигасига қайтган "Пахтакор"га қарши Киевдаги беллашувда амалдаги чемпион "Динамо" яққол фаворит саналарди. Лекин Аҳрол Иноятов бошчилигидаги "Пахтакор" иқтидорли ёшлари билан муносиб қаршилик кўрсатишни уддалаган. Мезбонлар дастлабки 8 дақиқада 2 тўп киритишади. Дастлаб Сергей Юран жарима зарбасидан сўнг ҳисобни очади, кейин Олег Саленко пенальтидан унумли фойдаланган. Биринчи бўлим ўрталарида Игорь Шквирин орадаги фарқни қисқартиради. Иккинчи бўлимда Степан Бецанинг голидан кейин киевликларнинг ғалаба қозониши аниқдек туюлган бир вазиятда "Пахтакор" ўз характерини кўрсатади. Уч дақиқа оралиғида Гинтарас Квиткаускас ва Андрей Пятницкий икки тўп киритиб, жамоамизнинг муҳим бир очкони қўлга киритишига ёрдам беради.
"Динамо" (Киев) - "Пахтакор" - 3:3 (2:1)
1991 йил, 23 июль. Киев. Республика стадиони. 8800 томошабин.
Ҳакам: А.Бутенко (Москва), В.Бутенко (Москва), В.Клементьев (Москва).
"Динамо" К: Кутепов, Лужний, Цвейба, Б.Деркач, Ю.Мороз (В.Мороз, 68), Ковалец (Юрченко, 72), Анненков, Алексаненков, Саленко, Беца, Юран.
"Пахтакор": Бураков, Клочков, Магометов, Қосимов, Денисов, Шарипов, С.Бондаренко, Пятницкий, Ҳасанов (Маъруфалиев, 60), Шквирин, Квиткаускас.
Голлар: Юран, 2 - 1:0. Саленко, 8-пен - 2:0. Шквирин, 28 - 2:1. Беца, 58 - 3:1. Квиткаускас, 72 - 3:2. Пятницкий, 75 - 3:3.